Савол:
Биз доимий равишда партия йиғилишлари ва улар ташабус билан чиқган бирор бир ғояда ва ишларда бевоста қатнаша оламизми. Партия аъзоси бўлганда биздан азолик учун маблағ олнадими ва қанча миқдорда. Соатмуродов Ихтиёр, Термиз шаҳридан.
Жавоб:
Сиз партия аъзоси бўлсангиз, бевосита бошланғич ташкилотлар йиғилишларида, партиянинг турли лойиҳалари ва бошқа тадбирларида иштирок этишингиз, ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларингизни билдиришингиз мумкин. Партия аъзолари партиянинг маҳаллий, ҳудудий, Марказий Кенгашлари, шунингдек, Ижроия қўмита аъзоси этиб сайланганларида белгиланган тартибда тегишли органларнинг йиғилишларида иштирок этадилар.
Партияга аъзо бўлсангиз иш ҳақингиздан 1 фоиз миқдорда аъзолик бадали олинади. Қайд этилган иш ҳақига эга бўлмаган партия аъзолари учун аъзолик бадаллари миқдори қуйидагича:
- якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар учун, белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
- пудрат шартномаси асосида ишловчилар, деҳқон хўжалиги аъзолари ва бошқалар белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир фоизидан кам бўлмаган миқдорда.
Шу билан бирга алоҳида таъкидлаш керак, пенсионерлар, ногиронлар, вақтинча ишсизлар, кам таъминланган оилалар аъзолари ҳамда талабалар минтақавий партия ташкилотларининг Ижроия қўмитаси қарорига асосан аъзолик бадали тўловидан озод этиладилар.