Аввалроқ, Шаҳрисабз шаҳридаги собиқ стоматология шифохонаси негизида замонавий тиббиёт маскани иш бошлагани тўғрисида хабар берган эдик. Ушбу мажмуа нафақат малакали шифокорлари, балки замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлангани жиҳатидан ҳам ажралиб туради.
"Кеш Медикал Плаза" клиникасида замонавий МРТ-МСКТ тиббий ускунаси иш бошлади. Ушбу аппарат 200 килограмм оғирликкача бўлганларга мўлжалланган. Ушбу ускуна ёрдамида бошдан оёққача бўлган органларни текшириш имконияти мавжуд.